Жиззах шаҳридаги бир томонлама ёндашилиб “жабрдийда” деб кўрсатилган тадбиркор мурожаатидан мақсад шахсий-ми?

Жиззах шаҳридаги бир томонлама ёндашилиб “жабрдийда” деб кўрсатилган тадбиркор мурожаатидан мақсад шахсий-ми?

Интернернит youtube.com тармоғи орқали “Шухрат Мусаев” номи остидаги фойдаланувчи томонидан “ДАХШАТ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ХОКИМИНИ УГЛИГА МУМКУНМИ, ТЕНДЕРСИЗ ҚУРУЛИШЛАР, БИЗ БУ ЕРДА ОИЛАМИЗНИ БОҚАМИЗ” (орфография сақланди - таҳр.) номи остида фақатгина ўзини жабрдийда қилиб кўрсатаётган тадбиркорнинг фикрлари акс этган видеолавҳа тарқатилди.

Мазкур видеода  “Шухрат Мусаев” номи остидаги фойдаланувчи Жиззах шаҳридаги фаолият юритаётган ўзини “жабрдий”да деб кўрсатаётган тадбиркор мурожаати асосида тайёрлаган лавҳасида муаллифнинг фақатгина бир томоннинг фикрларини берганига гувоҳ бўласиз.

Хуш нега муаллиф видеодаги муаммони ўрганиш пайтида вазиятга дахлдор бўлган маҳаллий ҳокимият ва бошқа ижро органлари ҳамда айбдор деб саналаётган тарафнинг вакилларидан ҳеч кимни таклиф этмаган  ва уларнинг фикрларини олмаган?

Бу билан “Шухрат Мусаев” номи остидаги фойдаланувчи “жабрдийда” тадбиркорга тегишли бўлмаган ер муаммосини кўтариб жамоатчилик фикрини чалғитишга ўринмоқдами ёки шахсий манфаат борми бу ёғи энди қоронғу.

Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокими топшириғи билан тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганишлар олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди:

Ўзбекистон Республикаси "Ер кодексининг" 7-моддасига, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги “Жиззах шаҳрининг 2030 йилгача бўлган давр учун бош режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 266-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 майдаги Жиззах шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари юзасидан ўтказилган 56-сонли сайёр йиғилиш баёни, “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқилган ушбу ҳудудни батафсил режалаштириш лойиҳасига, шаҳар Ер танлаш ва ажратиш масалаларини кўриб чиқувчи доимий комиссиянинг далолатномасига, “Метан-Кореа” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг хатига, тақдим этилган ҳужжатларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 10, 25-моддаларига асосан Жиззах шаҳар ҳокимининг 2018 йил 30 октябрида №1897 сонли ер ажратиш тўғрисидаги қорори чиқарилган.

 

Қарорга асосан ажратилган ер шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси томонидан далолатнома асосида тасдиқланган.

Шунингдек, қарорга асосан шаҳарнинг Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасидаги шаҳар ер заҳира фонди ҳисобидан “Метан-Кореа” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасига 0,90 га ер майдонида 5 та кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши, турар жой бинолари атрофида болалар ўйингоҳлари, автотураргоҳлар ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Яна шуни айтиб ўтиш керакки мазкур ҳудудга кўп қаватли уйлар қурилаётганлиги боис майдондаги мевали ва манзарали дарахтларнинг компенсация пули тадбиркор томонидан давлатга тўлиқ тўлаб берилган.

Масаланинг энг қизиқ томони, видеомурожаатда ўзини “жабрдийда” қилиб кўрсатаётган “Жиззах Ором Сервис” МЧЖ директори фуқаро Б.Бойтўраев 2021 йилнинг 23 февраль куни Жиззах вилоят прокуратурасига “Жиззах Ором Сервис” МЧЖга қарашли “Файз” чойхонасининг олд томони
“Метан-Кореа” МЧЖ томонидан тўсиқлар билан тўсиб қўйилиб, тадбиркорни огоҳлантирмасдан қурилиш ишлари олиб борилаётганлигидан норози бўлиб ариза билан мурожаат қилган ва орадан 15 кун ўтиб 2021 йилнинг 11 март куни ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб бораётган МЧЖ ва қурилиш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, томонлар ўзаро келишиб, муроса йўлини танлаб, тегишли хулосага келганликлари сабабли юқорида ёзган аризасини текширишдан тўхтатиб, натижасиз қолдирилишини сўраб қайта мурожаат қилганлиги маълум бўлди.

Албатта савол туғилади орадан қарийб 6 ой вақт ўтиб тадбиркорнинг “ўзаро келишиб олдик” деган ўз сўзидан тониб яна мурожаат қилишидан балки бошқа бир бизга номаълум бўлган мақсад-муддао бордир? Бу ёғи энди бизга қоронғу. 

Мурожаат юзасидан шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан тегишли ҳужжатлар ўрганиш учун ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга тақдим этилди. Ўрганиш натижаларининг якуний натижаси юзасидан малъум қилинади.

Хулоса ўрнида аввало фуқароларимизнинг мурожаатларига бефарқ бўлмай, ёрдам кўрсатиб келаётган ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлардан муаммони халқга етказишда фақат бир томонлама эмас масалага чуқурроқ ўрганиб ҳар икки томоннинг фикрларини олган ҳолда тўғри ёндашиб ёритишларини сўраб қоламиз.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати