Жиззахда ёш мeнталчилар бeллашди

Жиззахда ёш мeнталчилар бeллашди

Ментал арифметика бу хотирани мустаҳкамлаш, ҳисоблаш маҳоратининг ошиши, ақлу идрок гимнастикасидир.
Хабарингиз бор, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги барча туманларда педагоглар учун ментал арифметика бўйича ўқув курслари-семинарлар ташкил этилиб, ўқув курсини якунлаган педагогларга сертификатлар топширилди.
Бунинг натижасида сертификатга эга бўлган тренерлар таълим ташкилотида ўзлари билан биргаликда фаолият олиб бораётган тарбиячилар ва тарбияланувчилар учун ушбу соҳанинг сир-асрорларини улашдилар.

Жиззах шаҳридаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун ментал арифметика бўйича мусобақа ташкил этилди.
Унда тарбияланувчиларнинг ҳисоб-китоб амалларини тезкорлик ва зукколик билан бажаришлари тадбирга таклиф этилган меҳмонлар ва ташкилотчиларнинг эътирофига сазовор бўлди.

Бир сўз билан айтганда, ўтказилган ушбу тадбир учинчи ренессанс даврининг эгалари эгаллаган билим ва заковатни намоён этди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати