Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди

"Учинчи реннесанс пойдевори мактабгача таълим - 4 ёшда: амалга оширилган ишлар, бугунги ташаббус, келгусидаги истиқбол ва режалар".

             

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжумани ана шу мавзу остида вилоятдаги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни Жиззах IT Park филиали биносида жамлади.

Матбуот анжумани вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева ва бошқарма мутахассислар иштирокида ўтказилди.

Анжуман давомида МТТлари тарбияланувчиларнинг ментал арифметика мисол-масалаларини зукколик билан амалий бажаришлари, МТТларда йўлга қўйилган "Ёш ғазалшунослар", "Ёш таржимонлар", "Спортчи болажон", "Жажжи санъатсеварлар" тўгараги иштирокчикари ижросида турли чиқишлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Матбуот анжуманининг энг қизиқарли нуқтаси савол-жавоблар қисми бўлиб, журналистлар учун қизиқ бўлган ҳар бир саволларга бошқарма бошлиғи ва мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Матбуот анжумани сўнгида келгусидаги режалар ҳақида батафсил тўхталиб, журналистлар билан ҳамкорликнинг доимий йўлга қўйилиши алоҳида эътироф этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати