Жиззах вилоятида "Агро марафон" бўлиб ўтди (видео)

Жиззах вилоятида "Агро марафон" бўлиб ўтди (видео)

Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилаётган “Агро марафон” Жиззах ёшларини жалб этди.

             

“Агро марафон” доирасида Шароф Рашидов “Голд Фиш Агро” экспорт қишлоқ хўжалигида ўқув ишлаб чиқариш марказига агросаёҳат ҳамда Зомин туманида жойлашган "Агро Финанс Леасинг" боғи ва ёшлар маркази биносида юқори натижаларга эришган агротадбиркорлар, ёш фермерлар ҳамда қишлоқ хўжалигига қизиқадиган ёшлар иштирокида ҳудуддаги 500 нафардан зиёд ёшлар учун “Агро марафон” мотивацион тренинг дарслари ташкил этилди.

 

Мазкур учрашувларда вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақулов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Дилмурод Худайшукуровлар иштирок этишди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати