Пшоғорда бир кунда нималар бўлди?

Пшоғорда бир кунда нималар бўлди?

Давлат раҳбарининг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича илгари сурган ташаббуслари бугун, мамлакатнинг барча ҳудудларда ўз аксини топмоқда.

Жорий йилнинг 10 декабрига қадар вилоятимизда ҳам ушбу лойиҳа доирасида “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.

Бугун Зомин туманининг Пшоғор маҳалласидаги марказий йўл бўйида 3000 тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди. Бу борада, ҳудуд аҳолисига кўмаклашиш мақсадида ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ва барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари, вилоят Адлия бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ва шу ҳудудга биринктирилган масъуллар дарахт экиш тадбирларида фаол қатнашдилар. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролар юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш ва келажак авлодга табиатни яшилликка бурканган ҳолда қолдиришни мақсад қилган ҳолда мазкур савобли ишда иштирок этдилар.

Жиззах - Зомин йўлининг икки четида яқин орада 62 мингта дарахт кўчатлари парваришлана бошланади. Ҳамкор ташкилотлар иштирокида кўкаламзорлаштириш ва ҳудуд иқлимига мослашган манзарали дарахтларни экиш бўйича лойиҳа кўриб чиқилиб,  қарийб 68  минг 456 метрга 1, 2, 3, 4, 5 қаторли қилиб жами 62,311 та қурғоқчиликка чидамли бўлган ҳар хил турдаги (қайроғоч, каталпа, шумтол, тут, клён) дарахтларини экиш режалаштирилган. Айни пайтда ушбу кўчатлар парвариши учун томчилатиб суғориш технологияси ва сув таъминоти яхшилаш, келгусида уларни парвариш қилиш учун қўшимча иш ўринлари яратиш, экиш муддатлари келишиб олинган.

“Пшоғор чопонлари”ни экспорт қилувчи мини кластер очилди

Пшоғор қишлоғидаги аёлларнинг аксарият қисми чопон тикиш билан шуғулланади. Улар томонидан ҳафтасига қўл кучи ёрдамида 2-3 та чопон тикилиб маҳаллий бозор учун сотувга чиқарилиб келинган. Тайёр чопонлар бозорда сотилсагина кейинги янги чопонлар учун зарур маҳсулот мато, пахта, ип ва бошқалар ҳарид қилинган. Ҳозирда ҳудуддаги аёллар томонидан тикилган чопонлар Хитойнинг Урумчи провинциясига қадар етиб бораётганлиги аниқланди. Бироқ бу маҳсулотлар қўлдан-қўлга ўтиб, асосий даромадни чопон тикувчи аёллар эмас, балки ўртадаги воситачилар кўраётган эди.

Мазкур масала учун ижобий ечим топиш мақсадида ҳудудга бириктирилган Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Б. Умурзаков ташаббуси билан  “Халқ банки”нинг Зомин туман бўлими вакилларига махсус кластер ташкил этиш юзасидан таклиф берилди. Бугун ушбу лойиҳани амалга оширган тадбиркор Диёржон Пўлатов ҳудуд аёлларининг бандлигини таъминлаб кластер ташкил этди. 5ғ миллион сўмлик банк кредити эвазига ҳудуддаги бинолардан бирига тикув дастгоҳлари ўрнатилди.  Эндиликда қишлоқ аёллари ҳар жума куни бўладиган бозорга маҳсулот тайёрлашмайди. Улар кластер томонидан етказиб бериладиган зарур маҳсулотлар мато, игна, ип  ва бошқаларни бепул олишади. Қолаверса улар вилоят марказидан ташриф буюрган моҳир чеварлардан тикувчилик сир-асрорларини ўрганадилар. Ҳозирча 150, келгусида 500 нафарга яқин аёлларнинг доимий бандлиги таъминланади. Аёллар эса тайёр маҳсулотни кластер омборига топширгач меҳнат ҳақларини олиб, янги буюртмаларни тайёрлашга киришадилар.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг йиғилган кластер иши билан яқиндан танишдилар.

Шу куни фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида А.Навоий маҳалласи ҳудудидаги сув ҳавзаси бўйида “Меҳнат ярмаркаси” ҳам ташкил этилди. Зомин туман бандликка кўмаклашиш маркази ва тадбиркорлик субъектлари томонидан    ҳудуддаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди. Ярмаркада 57 нафар ёшларга турли йўналишлардаги ваканцияларга йўлланмалар берилди.  Шундан сўнг, анъанага мувофиқ маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирда сўз олганлар ҳудуд аҳолисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган имкониятлар ҳамда қисқа фурсатларда эришилган натижалар ҳақида гапирдилар. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган аҳоли вакилларига тижорат банклари томонидан кредит сертификатлари топширилди. 8 нафар тракторист-машинист курсини битирганларга А, Б, С, Д – тоифали гувоҳнома топширилди. Айни пайтда 2 ойлик мазкур курсда ўқиш бепул бўлиб, ҳаражатлар бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Тадбир якунида туман маданият бўлими томонидан бадиий дастур намойиш этилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0


Flag Counter