Инспекция ходимлари Арнасойда боғ яратишди

Инспекция ходимлари Арнасойда боғ яратишди

Боғ яратиш халқимизга хос қадриятлардан бири бўлиб, бугунги кунга келиб бу қараш анъаналарнинг қадимий давоми сифатида давлат сиёсатига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг ҳаётга тадбиқ этилгани бунга яққол мисол бўлa олади.

Ҳудудларда “яшил майдон”ларни ташкил этиш, автомагистраллар ва ички йўллар бўйларига манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, буталарни экиш ҳамда туман ва шаҳар марказлари, қишлоқ ва маҳаллаларни кўкаламзорлаштиришдек эзгу ишларни мақсад қилган мазкур лойиҳа -Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси ва барча туман бўлимларининг раҳбарлари ва ходимларини ҳам бир мақсад сари бирлаштирди.

         -Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳанинг аҳамияти жуда катта, дейди Инспекциянинг вилоят бошқармаси бошлиғи Илёс Бегатов.- Биринчидан, бу узоқ асрлик ота мерос қадрият ҳисобланса, иккинчидан, ушбу лойиҳа орқали бажирлган ишлар атмосферанинг софлигини сақлаш, атроф-муҳит мусаффолигини асраш ва сизу биз нафас олиб турган тоза ҳавони таъминлашда муҳим рол ўйнади. Шундай экан, буни ҳар бир юртдошимиз онгли равишда юракдан англамоғи керак.    

         -Вилоятнинг Арнасой тумани “Чўлқувар” МФЙда ташкил этилган кўчат экиш ҳашарига биз ҳам жамоамиз билан келдик, дейди Инспекциянинг Дўстлик туман бўлими катта инспектори Жасур Аҳмедов.- Туман бўлими учун  белгиланган жойда 250 туп кўчат олиб келиб ўтқазилди. Худо хоҳласа, эккан кўчатларимиз бир кун келиб вояга етиб, азим дарахтга айлангач, маҳалла кўркига кўрк қўшишибгина қолмай манзилнинг обод гўшага айланишига ҳисса қўшади.   

         “Куч бирликда”, деб бежизга айтилмаган. Шу куни ҳашарга келган ҳар бир Инспекция ходими баҳоли қудрат меҳнат қилди. Ҳисоб-китоб асосида, ўқ-ариқларни тўғирлаб, экиладиган жойларни текислаб, бир қатор қилиб кўчатларни ўтқазишди. Энг муҳими чўл ҳудудига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

         Маълумот учун, шу куни Арнасой тумани “Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғинига 5 минг 150 туп кучат экилиб, шундан 4 минг 600 тупини тут ва 500 тупини мевали кучатлар ташкил этди.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter