» » Жиззахлик ўқитувчи Вьетнамга қандай бориб қолди

Жиззахлик ўқитувчи Вьетнамга қандай бориб қолди

Жиззахлик инглиз тили ўқитувчиси Нодира Зайниддинова ҳозир Вьетнамда фаолият юритмоқда. Унинг Жиззах шаҳри мактабларидаги кўп йиллик тажрибаси  чет элдаги фаолиятини бошлаши учун сабаб бўлди. Онаси олий тоифали, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи Зулфия Назарова ҳам немис тилидан дарс берар эди. Онасининг касбини эгаллаган Нодира Жиззах давлат педагогика институтида хорижий тиллар факультетида таҳсил олди. Бир қанча тренинг ва ўқув курсларидаги тўплаган тажрибаси туфайли педагогик маҳорати ҳам шаклланиб борди.

Яқинда Н.Зайниддинова  Sangzor.uz сайти таҳририяти билан боғланиб чет элдаги фаолияти тўғрисида мақола тақдим этди. Биз эса уни сиз билан бўлишамиз.


ЗАМОНАВИЙ УСТОЗ

Ўзбекистондаги таълим муассасаларида хорижлик ўқитувчиларнинг дарс бераётган ҳолатларини кўп учратамиз. Бироқ юртдошларимиз орасида чет элда ўқитувчилик фаолиятини олиб бораётганлар ҳақида камдан-кам эшитганмиз. Мен ҳам ўзим билмаган ҳолда шулар жумласига кириб қолдим. Мен икки йилдан буён Вьетнам Республикасидаги энг нуфузли, ягона деб саналмиш мактабларнинг бирида инглиз тили фанидан дарс бериб келмоқдаман. 

Бугун мен бу ердаги иш фаолиятимдан қисқача бўлишмоқчиман.  Очиғи жуда кўпчилик мендан Вьетнам давлатига қандай келиб қолганимни сўрашади, табиийки, бу ерда деярли ўзбекларни учратмаймиз. Бир куни фейcбук саҳифасида бир эълонга кўзим тушиб қолди ва у эълонда Вьетнам давлатига хориждан инглиз тили ўқитувчиси керак эканлиги ёзилган эди. Шунда жудаям қизиқиб ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Ва уларда бу ишга кириш учун ўзларининг махсус имтиҳонлари борлигини,агарда шулардан омадли ўтсагина ишга олиниши ҳақида ёзилган эди. Очиғи бу ҳақда ҳеч кимга айтмадим, бир иш бошламоқчи бўлсам то унга эришмагунимча ҳеч кимга айтмай тураман.

Шундай қилиб улар билан боғландим ва улар мени уч босқичли имтиҳондан ўтказишди. Ҳар бир имтиҳондан ўтганлигимни эшитган сари жуда ҳам хурсанд бўлавердим ва кейинги босқичга янаям кўтаринки кайфиятда тайёр бўлиб турардим. Аллоҳнинг суйган бандаси эканман, ҳамма босқичлардан муваффақиятли ўтдим. Улар мени ишга қабул қилишганини ва мен билан тез орада кўришишларини айтиб суҳбатни якунладик.

ҲАММАСИ ЖУДА ТЕЗ СОДИР БЎЛДИ...

Имтиҳонлар тугаши билан, буёғи яшин тезлигидай жадаллашиб кетди. Деярли вақтим жуда кам эди, бор йўғи 10 кун ичида учиб кетишим керак эди. Мактабимга бориб директорим Туроб Муродулаевич ва илмий ишлар мудири Ойдиной Мўминоваларга бу хабарни етказдим. Улар ҳам бу кутилмаган хабарни эшитиб жуда ҳайрон қолишди ва ўз ўрнида улардаги ачиниш ҳиссини ҳам кўрдим. Чунки доим улар билан келишиб яхши ишларни йўлга қўйиб келаётган ўқитувчилардан бири эдим. Барча эшитган касбдошларим ва севимли ўқувчиларим ҳайратдан бу янгиликни деярли ҳазил деб қабул қилишди ва кейин ҳафа бўлишди. Сабаби мактабимда ҳамма билан муносабатларимиз  жудаям аъло даражада эди. Оила аъзоларим мени аэрапортгача кузатиб қўйишар экан, улардан жуда узоқга учиб кетаётганимни ва бир  оз муддат уларни бағримга боса олмаслик ҳиссини туйиб жуда ҳам ҳафа бўлиб кетдим. Шу сўзларни айтаётиб ҳаттоки кўз ёшларимни тийиб тура олмаябман. Вьетнам давлатига келиб қўнганимда мени бундан бир йил олдин Ҳиндистон давлатида бирга ўқиган Вьетнамлик курсдош дугонам Мисс Куен гуллар билан кутиб олди. Ҳаттоки аэрапортда ҳам кутишимга ҳожат қолмади чунки унинг ўқитган ўқувчиси Вьетнам аэрапортида ишчи ходим экан. Шундай қилиб менинг биринчи ва ҳаяжонли кунларим бошланди.

Мени Вьетнам пойтаҳти Ҳаноэдаги мактабга олиб боришди ва у ерда биринчи куни дарсларни кузатдим ва иккинчи куни мени Ҳаноэга яқин бўлган икки соатлик йўлда жойлашган Намдин шаҳарчасига кузатишди. Бу ерда ҳам мени Пҳуонг ва Ҳоаи хонимлар ҳамда ҳозирда энг яқин дугонамга айланиб улгурган Ҳуэн хонимлар ўзгача эҳтиром билан кутиб олишди. Сен танимаган бошқа бир давлат одамлари сени ҳурмат ва иззат билан кутиб олишса бирам ёқимли ҳисни туяркан инсон. Ва айнан шу шаҳарда  ўқитувчилик иш фаолиятимни давом эттиришни бошладим.

ВЬЕТНАМ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ҲАҚИДА

 

Вьетнамнинг Шимолида жойлашган  Намдин шаҳридаги нуфузли “STEAME Garten” га мени инглиз тили ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилишган эди. Мен дастлаб бу ерда ишлаш осон деб ўйладим, бироқ бу тизим билан авваллари ишламаганим учун ҳам қанчалик мураккаб эканлигини кейин тушундим. Бу ерда ишлашни ўзига хос мажбуриятлари ва катта масъулияти ётарди. Бу ер нафақат боғча балки болани бир ёшлигидан бошлаб инновацион технология дарслари асосида ўқитишар экан. Ҳайратдан ёқа ушладим.

“STEAME” сўзининг маъносига қуйидагича,

S – science яъни илм,

T-technology техника,технология,

E-engineer инженер, муҳандислик

A-art санъатшунослик, ижтимоий фанлар  

M-math   математика

E-english инглиз тили каби фанларини англатади.

Ҳозирда мактаб директори Гианг хоним жудаям аъло даражада бошқариб бормоқда. Менинг бу ердаги кунлик ишим эрта тонгдан 7:30 дан бармоғимизни аппарат орқали текшириб ўтишимиз билан бошланади. Ярим соат давомида келган барча ота-оналарга ва болажонларни «Ассалом» деб кутиб оламиз. Соат 8:00гача болалар келиб бўлиши керак. Чунки кейин болалар ўз устозлари билан ҳар хил жисмоний машқларни ўтказишади. Ундан сўнг улар нонушта қилишади. Бу вақтда мен дарсга тайёргарлигимни кўраман, тайёргарлигим кунлик-ҳафталик иш режаларини тузишдан иборат бўлади. Соат 8:30 да эса мен машғулотларимни бошлайман. Дарсга киришим билан болажонлар билан суҳбатлашаман. Дарс жараёнларим ўқиш, ёзиш, суҳбатлашиш ва эшитиш кабиларни қамраб олади. Ҳар бир синфга ҳафтасига беш кун дарсга кираман. Биринчи сменадаги дарсларим соат 11:00 да тугайди ва мен дам олиш имконига эга бўламан. 11:30да мен тушлик қилишни бошлайман, мактаб ўқитувчилари тушлигини таъминлайди, менга Вьетнамча таомларни ейиш бироз қийин бўлгани сабабли ошпазлар мен учун алоҳида таом тайёрлашади. Буни ҳам менга бўлган ҳурмат деб қабул қиламан.

 

 

 

 

Мактабга уйим яқин бўлгани учун мен тушлик қилиб бўлгач уйга келаман ва Аллоҳимга шукроналар айтиб пешин намозимни ўқиб яна ишга қайтаман. Соат 13:30 да иккинчи сменадаги дарсларимни бошлайман. Дарслар соат 16:00 да тугаб кейин яна ярим соат давомида болажонлар билан хайрлашиш учун эшик олдига чиқиб уларни кузатамиз. 16:00 да менинг иш фаолиятим тугаб уйга қайтаман.

Маълумки, ҳозирги кунда пандемия сабаб бир қатор мамлакатларда ҳалигача дарслар онлайн тарзда ўтиб келинмоқда. Бу йил Вьетнам давлатининг баъзи шаҳарларидаги мактабларида тўлиқ анъанавий дарс ўтиш имкони берилди. Ўтган йили уч ой давомида дарсларни онлайн тарзда ўтдик. Ва ҳозирда ҳам баъзи шаҳарлардаги болажонлар учун онлайн дарс ўтиб келмоқдаман. Бу эса ўқитувчидан янаям маҳорат ҳамда эътиборни талаб қилади.

Ундан ташқари ҳозирги кунда ўқитувчилар учун ҳафталик, ойлик турли хил семенар-тренинглар ўтказилиб турибди. Улардан олган малака, билимларимизни дарс жараёнига татбиқ қилишга ҳаракат қилаябмиз. Кузатишимча, мен дарс бераётган мактабнинг дарсликлари билан ўзбек дарсликлари орасида катта фарқ бор. Яъни халқаро мактаблардаги дастурларнинг доимий равишда янгиланиб боришида бу фарқ сезилади. Чунки ҳозирги кунда ҳар хил ёки ҳар ойда жуда кўплаб янгиликлар амалга ошириб борилмоқда. Бундан ташқари бу ерда интерфаол китоблардан фойдаланилади. Китобларнинг ранг-баранглиги, ўқувчини қизиқтирадиган ёрқин расмлар билан акс эттирилганлиги ҳам ўзига хос. Интерфаол шаклдаги китоблар аудио ва видео тарзида қўлланилади. Ҳар бир хонада “Touch screen” катта экранли телевизор ўрнатилган бўлиб, болалар ундан унумли фойдаланишади. Методик нуқтаи-назардан қаралганда фанлар интеграциясига кўп эътибор берилган. Замонавий методик ёндашувларда фанлар алоҳида эмас, балки бир-бири билан боғлаган ҳолда ўргатилиши керак деган мақсад асосида ўргатилиб борилади.

 

Бу ерда амалий дарслар ҳам жуда кенг кўламда олиб борилади. Масалан, мен 37 ёшга кириб ҳали бирон марта “Ўт ўчирувчилар” штабини ва ундаги ҳар хил ускунару бир қанча элементларини кўрмаганман ва тассавурга ҳам эга эмас эдим. Бироқ бу ерда бир ёшли болани ҳам олиб бориб таништирилар экан. 3 ёшлик болалардан тортиб 6 ёшликларгача қўлларига блокнот бериб, айнан ўша ерда нимани кўрганликларини тушунчасини тасвирлаб чизиши керак.

 

Мактабда ўқувчи ва ўқитувчилар учун ажойиб қулайликлар мавжуд. Уларнинг билим олиши, дарс ўтиши, транспорт, соғлиги учун кенг кўламли ишлар яратилган. Масалан, фарзандларини ўз машинасида олиб бориш имкони йўқ бўлган ота–оналар учун мактаб автобуслари жорий қилинган.

Назарий ўқитилган билимларни ўқитувчи билан махсус лабораторияларда ҳар хил тажрибалар ўтказиш имконияти, компьютер ва илмий лабораториялар яратилган. Келажакда ўз юртимда ҳам ана шундай ажойиб лойиҳалар устида иш олиб бормоқчиман, бизнинг ҳам ўқувчилар ана шундай иннавацион дарслардан таълим олиб, келажагимиз пойдевори бўлишига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Бу соҳада ишлаш учун албатта бу таълим тизимида олдин яхшилаб амалий ва назарий кўникмага эга бўлиш керак. Ана шундагина дарс бериш жараёнларида ҳеч қандай хатоликга йўл қўйилмайди.

ВАТАН ВА ОИЛА СОҒИНЧИ...

Биласизми, бугунги кунгача ўтказган ва ўтказиб келаётган қийинчиликларимдан бири бу Ватан, оила соғинчи. Бу аламли, узоқ муддатли соғинч ҳиссини ҳаттоки тил билан тасвирлаб ҳам бера олмайман. Кейинги босқич эса, бундай таълим тизими билан биринчи марта юзлашаётганим учун бегона юртларда иш фаолиятимни йўлга қўйганимга қадар кўп синов, сабр ва қийинчиликларни енгиб ўтишимга тўғри келди. Ва бу нарса кўпчилик мусофирлар учун табиий ҳолат деган фикрдаман. Одам Ватанида оила ёки яқинлар ёрдамига суянган бўлса, чет давлатларда мустақил қарор қабул қилиш, маҳаллий қонунчилик талабларини бажариш, ишдаги рақобатларни енгиб ўтишига тўғри келади. Энг асосийси, доимий равишда инсон ўз устида ишлаши кераклигини, ўзини доимий тузатиб бориши, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари кўнглидан жой олиши, дарслар сифатини яхшилаш борасида кўп ишлаши керак эканлигини тушуниб етаркан.

Нодира Зайниддинова – Вьетнамдан Sangzor.uz учун тайёрлади.


Sangzor.uz сайти бугунги кунда вилоятимиздан хорижий мамлакатларга бориб иш фаолиятини олиб бораётган ва қатор ютуқларга эришган турли соҳа вакилларини ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истагида бўлганларни +998915691699 рақамидаги телеграм манзили орқали боғланишларини сўрайди.  

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР