Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Ғаллаорол туманидаги Тозауруғ қишлоғида 24 туп ўрик дарахтларининг кесиб ташланган" лиги юзасидан расмий муносабат 

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Ғаллаорол туманидаги Тозауруғ қишлоғида 24 туп ўрик дарахтларининг кесиб ташланган" лиги юзасидан расмий муносабат 

Ушбу мурожаат Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси орқали 15.11.2021 йил куни келиб тушган, №233/7-сон билан бошқармада рўйхатга олинган.
Бошқарма Давлат инспекторлари томонидан мурожаат ўрганилганда ушбу ўрик дарахтлари кесилган ер майдони Ғаллаорол тумани “Тозауруғ” ҚФЙ ҳудудида фаолият олиб бораётган “Марварид Нур Файз” МЧЖга Ғаллаорол туман ҳокимининг 09.04.2021 йилдаги №1219-сон қарори билан 49 йил муддатга фойдаланиш учун ажратилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг 21.09.2021 йилдаги 409-сон “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддаси, 4-хат бошига асосан ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома талаб қилинмайди, деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2021 йилдаги ПФ-5863-сон Фармонининг 4-банди, в-кичик бандида ёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган дарахтлар ва буталарни ҳамда плантацияларда ўстирилаётган ёки юридик ва жисмоний шахснинг мулки ҳисобланган дарахтлар ҳамда буталарни кесишга мороторий жорий этилмайди, деб белгиланганлиги тўғрисида мурожаат муаллифига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Халқ қабулхонасига жавоб хатлари юборилганлигини маълум қиламиз.

Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.