ДХМ ходимлари саҳоват кўрсатди

ДХМ ходимлари саҳоват кўрсатди

 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни”ни юртимизда нишонлашдан асосий мақсад - жамиятда меҳр-эътиборга муҳтож инсонлар муаммоларини бартараф этиш, қадр-қимматини, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган.
Эзгулик, меҳр-мурувват ва ўзаро ҳамжиҳатлик халқимизга хос сифатлардан саналади. Айниқса, давлатимиз томонидан ёлғиз, алоҳида ҳимояга муҳтож фуқароларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор уларни ҳаётга бўлган иштиёқи, жамиятга бўлган муносабатини янада яхшилашга хизмат қилади.

Ш.Рашидов туман Давлат хизматлари маркази, туман Халқ қабулхонаси ҳамда адлия бўлими ходимлари ҳам ногиронлиги бор, кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.

Жумладан, тумандаги “Сарайлик” МФЙ да истиқомат қилувчи ногиронлиги бор инсонлар хонадонига кирилиб, уларга турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан бирга, давлат хизматларига бўлган эҳтиёжлари ҳам ўрганилди. Бепул ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, улар ҳам давлат хизматларидан барча Ўзбекистон фуқаролари каби фойдаланиш имконига эга эканликлари айтилди.

Эслатиб ўтамиз, ногиронлиги бўлган инсонлар давлат хизматларидан фойдаланганда уларга тўловлар учун чегирмалар берилади.

                                                    ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати