Шароф Рашидов туманида Ёшлар технопарки очилди

Шароф Рашидов туманида Ёшлар технопарки очилди

Ёшлар - келажагимиз жамғармаси Жиззах филиали томонидан Шароф Рашидов туманида Ёшлар технопарки ташкил этилди ва фойдаланишга топширилди.

Технопаркда ўз бизнесини йўлга қўйишни истаган талабгорлар ихтиёрига берилади.

Очилиш маросимида пойтахтдан ташриф буюрган йирик компани раҳбарлари, бизнес тренинглар спикерлари ва кўзга кўринган тадбиркорлар ҳам иштирок этишлар.

Технопаркни туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев очиб берди ва ўз нутқида ёшларни тадбиркорлик билан шуғулланишга яна бир имконият яратилганини таъкидлаб ўтди.

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати