Жиззах шаҳридаги IT-park'да Jizzakh Digital accelerator Pitch Day' дастури бўлиб ўтди

Жиззах шаҳридаги IT-park'да Jizzakh Digital accelerator Pitch Day' дастури бўлиб ўтди

Бугун 15-декабр куни Жиззах шаҳридаги IT-park'да IT-parkва Жиззах вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда 25-декабр куни бўлиб ўтадиган Pitch day куни олдидан лойиҳаларни саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sangzor.uz интернет нашри мухбири Бекжон Жўрақулов хабар бермоқда.

 

 

 

Тадбирда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқараси вакиллари, тадбиркорлар, Жиззах эркин иқтисодий зонаси вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

 

 

 

 
Шунингдек, Jizzakh Digital akselerator дастури тақдимот қилинди. Тақдимотда бу дастур функциялари, кутилаётган натижалар ҳамда иштирокчилар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

 

 

Тақдимот қилинган лойиҳаларни ҳайъат аъзоларининг вазифалари-муайян мезонлар ва холислиик тамойилларига амал қилиб, Жиззах эркин иқтисодий зонаси корхоналари ва стартаплар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга асосланган иштирокчи жамоаларга баҳо беришди.
Корпоратив акселератор дастури давомида 15 та жамоа томонидан лойиҳалар тақдимот қилинди.