Ғаллаоролдаги "Қипчоқсой" ҚФЙ да паст кучланишли тармоқлар модернизация қилинмоқда

Ғаллаоролдаги "Қипчоқсой" ҚФЙ да паст кучланишли тармоқлар модернизация қилинмоқда

Президентнинг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг айрим маҳаллаларида паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури амалга оширилмоқда.

 

 

 

Хусусан, Ғаллаорол тумани, «Қипчоқсув» ҚФЙ, Ширинбулоқ қишлоғи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, аввали 0,4 кВли ҳаво тармоқлари учун 20 дона темир-бетон таянч устунлари келтирилган эди. Яна қўшимча 25 дона темир-бетон таянч устунлари келтирилди ва улар ўрнатилмоқда.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати