Жиззахдаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилмоқда

Жиззахдаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилмоқда

Эндиликда вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилмоқда.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиеванинг ташаббуси билан тизимда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида ватанпарварлик, меҳнатсеварлик руҳидаги учрашувлар ташкил этиш йўлга қўйилган.

Заковат интелектуал шоуси ўтган 2021 йилдан бошлаб ходимлар ўртасида кўтаринки руҳда ташкил этилиб, соғлом рақобат муҳитини шакллантирмоқда.

Яқинда Зомин туман МТБ тасарруфидаги "Ёрқин-Юлдуз-Бойчечак" номли ДХСҲ асосидаги нодавлат МТТда тарбияланувчилар ўртасида ҳам заковат беллашуви ташкил этилди. Унда болажонлар қизиқарли саволларга маҳорат билан жавоб қайтардилар.
Болаларча беғуборлик, катталарга хос мушоҳада билан берилган жавоблар йиғилганларда ҳайрат ва хавас уйғотди.

"Заковат" интелектуал мусобақаси вилоятимиздаги барча мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари ўртасида давом этмоқда.