Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Дўстлик туманида ўтказилди

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Дўстлик туманида ўтказилди

Таълимнинг илк босқичи ҳисобланган мактабгача таълим тизими кейинги йилларда тубдан ислоҳ қилиниб, соҳада бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, тизим қамровини кенгайтириш, болаларни сифатли ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, уларнинг замон талабларига мос равишда таълим-тарбия олишлари учун етарлича имкониятлар яратилмоқда.

Бироқ, тизимнинг тан олиб айтиш керакки, ютуқларимиз қанчалик кўп бўлмасин, муаммолар ҳам етарлича топилади. Aна шундай муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш мақсадида доимий равишда аҳоли орасида бўлиб уларнинг муаммоларини ўрганиш-бугунги кун раҳбарининг олдидаги енг асосий вазифалардан. Шу маънода, Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи томонидан сайёр қабуллар ташкил этиб борилмоқда.

Вилоятимизнинг Бахмал, Ғаллаорол туманларида ўтказилган сайёр қабулларнинг навбатдагиси Дўстлик туманида ташкил этилди. Унда асосан, ишсизлик муаммоси, фарзандини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ва шу мазмундаги 13 та мурожаатлар Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза  Солиева томонидан қаноатлантирилди.

Сайёр қабул давомида тизимда қатор йиллар фаолият олиб борган фахрий ходимларга вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб, ўтамиз, бошқарма бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Зарбдор туманида ташкил этилади.

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси Aхборот хизмати