Жиззахда Cobalt йўлдан ўтаётган аёлни уриб кетди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

Жиззахда Cobalt йўлдан ўтаётган аёлни уриб кетди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида Cobalt автомашинаси йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг «102/365» кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2022 йил 11 январь Жиззах вилояти Мирзачўл туманида «Ғалаба» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Cobalt русумли автоуловни бошқариб кетаётганда йўлни кесиб ўтаётган аёлни (1984 йилда туғилган) уриб кетган.

Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.