Жиззахликлар 2021 йилда 355 мингга яқин давлат хизматларидан фойдаланишди

Жиззахликлар 2021 йилда 355 мингга яқин давлат хизматларидан фойдаланишди

2021 йилда Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга 354 937 та хизматлар кўрсатилди ва 2020 йил билан таққослаганда 30 548 та хизматга ёки 9,4 %га ошди:

Кўрсатилган давлат хизматларининг 287 275 таси давлат хизматлари марказларида, 13 334 таси филиалларда, 13 208 таси сайёр тартибда, 41 120 таси ягона интерактив давлат портали орқали амалга оширилган.

Бунда, хизматлар бўйича кунлик кўрсаткич ўртача 1 500 – 2 000 тани, Марказларга ташриф буюрувчи жисмоний ва юридик шахслар сони эса ўртача 2 000 – 2 500 нафарни ташкил қилган.

Кўрсатилган хизматларнинг аксарият қисми асосан:

  1. Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш – 76 137 та;
  2. Жисмоний ва юридик шахслар учун электрон рақамли имзо олиш –50 762 та;
  3. Кадастр паспортини шакллантириш – 27 105 та;
  4. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш – 16 134 та;
  5. СТИР аниқлаш – 13 966 та;
  6. Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш (Жамғариб бориладиган пенсия тизими хизматлари) – 13 278 та;
  7. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш – 12 310 та;
  8. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш – 12 145 та;
  9. Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш – 11 984 та;
  10. Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш – 11 315 та.

Кўрсатилган давлат хизматлари туман (шаҳар) кесимида таҳлил қилинганда:

Жиззах шаҳар 75 396 тани (21,2 %), Шароф Рашидов тумани 47 252 тани (13,3 %), Ғаллаорол тумани 42 904 тани (12,1 %), Зомин тумани 33 332 тани (9,4 %), Бахмал тумани 26 942 тани (7,6 %), Фориш тумани 22 635 тани (6,4 %), Дўстлик тумани 22 134 тани (6,2 %), Пахтакор тумани 21 437 тани (6,0 %), Зарбдор тумани 18 064 тани (5,1 %), Мирзачўл тумани 13 675 тани (3,9 %), Арнасой тумани 12 938 тани (3,6 %), Зафаробод тумани 12 055 тани (3,4 %), Янгиобод тумани эса 6 173 тани (1,7 %) ташкил этади.

Шу даврда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 5 221 та юридик шахс ва 7 171 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари, жами 12 392 та субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан, 533 таси сайёр тартибда амалга оширилган. Шунингдек, 4 452 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилди.

Ўтган давр мобайнида бошқарма томонидан туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ органларида 53 маротаба “Сирли мижоз” ва 53 маротаба “Рейд” тадбирлар ўтказилди.

Натижасига кўра, 2 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан”16 нафар ходимга нисбатан жарима интизомий жазолари қўлланилди ҳамда 2 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, бошқарма томонидан Давлат хизматлари марказлари ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларини олдини олиш юзасидан индивидуал тарзда 257 та профилактик суҳбатлар ўтказилди.

                                                                 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати