Ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳар бир раҳбар ходимнинг кундалик қоидаси бўлиши керак

Ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳар бир раҳбар ходимнинг кундалик қоидаси бўлиши керак

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини муддатида ва сифатли таъминлаш “Янги Ўзбекистон”да олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим асоси ва роли ҳисобланади.

Шу боисдан жорий йилнинг 20 январь куни Жиззах вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги ҳамда вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Zoom” платформаси орқали “Жиззах вилоятида «Ijro.gov.uz» тизимида Президент топшириқлари ижросини уюшқоқлик билан таъминлаш” мавзусида амалий вебинар ташкил этилди.

Мазкур вебинарда Жиззах шаҳар ва тумаанлар ҳокимликлари ҳамда вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул бўлган 120 дан ортиқ раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Вебинарда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов сўз олиб вилоятда Ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида қилиниши лозим бўлган келгусидаги вазифалар борасида ўзининг таклифларини билдириб ўтди.

Шунингдек, Адлия вазирлигининг бўлим бошлиғи А.Рахметов ва масъул ходими М.Исматов ижро интизоми борасида вилоятнинг Республика миқёсидаги кўрсатикчларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Бундан ташқари вилоят ҳокимлиги Ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи Л.Ёқубов ҳудудий ҳокимликлар ҳамда вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан ижро интизомини таъминлашдаги асосий вазифалари ҳамда мавжуд муаммоларга тўхаталиб ўтиб уларга тегишли таклифлар ва кўрсатмаларни бериб ўтди.

Шунингдек, вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Базаров ҳам бу борада ўз фикр ва таклифларини айтиб ўтди.