» » Жиззахда 41 минг гектардан ортиқ ерга томчилатиб суғориш тадбиқ этилади

Жиззахда 41 минг гектардан ортиқ ерга томчилатиб суғориш тадбиқ этилади

Томчилатиб суғориш усули бошқа усуллар орасида ўзининг юқори самарадорлиги билан ажралиб туради. Яъни, бу усул сув ресурслари етишмаслиги шароитида кам сув сарфлаб юқори ҳосил олишга имкон беради. Ҳисоб-китобларга кўра, сув табиий усулдагига нисбатан 40-45 фоиз тежалади. Қолаверса, бу йўл билан экинларга ишлов беришдаги сарф харажатларни иқтисод қилиш ҳамда суғориш ишларида қўл меҳнатини камайтириш мумкин бўлади.

Сир эмаски, кейинги йилларда мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва шу асосида суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил миқдорини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдигин техналогияларни жорий этиш янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур ҳужжат асосида 2021 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича ҳудудларнинг прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинганди. Унга кўра, Жиззах вилоятида 61 минг 448 гектар майдонга ушбу технологияни тадбиқ этиш орқали 41 минг
448 гектар ерда томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш мақсад қилиб олинган. Шундан 2 минг 753 гектари Бахмал туманида амалга оширилиши белгиланиб, тежамкор технологиялар асосан боғ ва токзорларда қўлланилган.

Дарвоқе, Президент қарорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун 2021 йилдан субсидиялар тақдим этиш ҳам назарда тутилган.

Субсидия маблағлари - жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялар камида беш йил ишлатилиши шарти билан ажратилади. Мабодо сувни тежайдиган технологиялардан белгиланган тартибда ва муддатларда фойдаланилмаганда ажратилган субсидия маблағлари қайтариб олинади ҳамда қўлланилган солиқ имтиёзлари бекор қилинади. 

Қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида «Ўзагроинспекция»нинг Бахмал туман бўлими томонидан доимий равишда мониторинг ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 2021 йил мобайнида Давлат бюджетидан ажратилган 8 млрд 781 млн 900 минг сўм субсидия маблағлари эвазига туманда 43 та тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари томонидан 22 дона қудуқ ва насос станциялари ёрдамида 882,1 гектар майдонда замонавий инновацион технологияси жорий қилингани маълум бўлди. Инспекция томонидан ўтказилган 22 та назорат тадбирлари давомида ушбу субъектларга 19 та огоҳлантириш хатлари ва 3 та ёзма кўрсатма берилди. Жорий йилда ҳам бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилади.

 

С.Мухаммадиев,

“Ўзагроинспекция”нинг Бахмал туман

бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:02
Алиментдан қочиш - фарзандлар ризқини қийиш эмасми?
19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР