Жиззах шаҳридаги "Sambhram" университети раҳбарияти ижтимоий тармоқларда олийгоҳ тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

Жиззах шаҳридаги "Sambhram" университети раҳбарияти ижтимоий тармоқларда олийгоҳ тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

Жиззах шаҳридаги "Sambhram" университетининг Ўзбекистон томонидан ректори Сирож Тавбаев ва олийгоҳнинг Ҳиндистон давлати томонидан ректори Chadrakanth Gowda иштирокида пресс тур ва матбуот анжумани ўтказилди. 

         

Дастлаб, олийгоҳнинг Ўзбекистон томонидан ректори Сирож Тавбаев бу ердаги ёшларга яратилган шароитлар тўғрисида журналист ва блогерларга атрофлича маълумот бериб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги “Жиззах шаҳрида "Sambhram" университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 401-сонли қарорига асосан Жиззах шаҳридаги "Sambhram" университети ташкил этилди.
"Sambhram" университети нодавлат хорижий олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Университетда 2021-2022 ўқув йилида 1501 нафар талаба, таълим муддати 4 йил бўлган (кундузги) 3 та бакалавр йўналиш ва таълим муддати 2 йил бўлган 2 та магистратура мутахасссисликлари бўйича қабул қилинди. Булар:
Бакалавриатда
1.Ахборот технологиялари муҳандис-дастурчиси (B.Tech.IT)
2.Ахборот технологиялари фанлари (B.Sci.IT)
3.Бизнес бошқаруви (ВВА.IT)
Магистратура
1.Ахборот технологиялари фанлари (М.Sc.IT)
2.Бизнес бошқаруви (МВА.IT)
Университет ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш каби йўналишларда таълим дастурларини амалга оширади. Университетнинг асосий мақсади келажак авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, талабалар билан амалий фаолият олиб бориш, етук профессионал кадрларни тайёрлаш, талабаларни ва иш берувчиларни ҳамда жамият талабларига мос келадиган сифатли таълим тизимини яратиш, талабаларнинг мақсадига мувофиқ кўникма, қадрият ва фазилатларга эга бўлган етук кадрлар сифатида шакллантириш, технологик тараққиёт билан ҳамнафаслик ҳиссини доимо ошириб бориш ҳамда инсоният фаровонлиги учун дахлдорлик даражасини шакллантиришдир.
Университет учун Жиззах шаҳри, Жиззахлик маҳалласи, Ҳамроқул Носиров кўчаси 3-уйда жойлашган собиқ Олий ҳарбий авиация билим юрти бино ва иншоотларини ажратилган.
Университет биноларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Университет биноларнинг том қисми тўлиқ таъмирланиб, ёғоч материаллари билан қоплаб чиқилди ва тўлиқ ёпилди. Асосий ўқув биносининг 1-3 қаватларида тўлиқ таъмирлаш ишлари якунланди ҳамда мебел ва жиҳозлар тўлиқ ўрнатилди.
Университет ҳудудида, бундан ташқари 180 ўринли конференциялар зали, 200 ўринли ошхона биноси ҳамда 260 ўринли ётоқхона биноларини таъмирлашдан чиқарилган.

Университетнинг фаолият кўрсатиши учун 16.11.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан Нодавлат таълим хизматлари соҳасида фаолиятни амалга оширириши учун № 0039 сонли лицензия олинди.
Ҳозирги кунда 1500 нафардан ортиқ талабалар дарс машғулотларида иштирок этмоқда. Дарс жараёнлари 2 сменада ташкил этилган. Дарслар инглиз ва ўзбек тилларида олиб борилмоқда.
Университет фаолиятига Ҳиндистондан 16 нафар профессор-ўқитувчилар (бундан ташқари 30 нафар профессор-ўқитувчилар онлайн тарзда) ва Ўзбекистондан 30 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этилди. Умумий илмий салоҳият 35%ни ташкил этади.

Ҳиндистондан ташриф буюрган 16 нафар профессор-ўқитувчилар ичида доктор Чандраканд 19 йил АҚШнинг Иллинойс университетида дарс бериб фаолият юритган бўлса, 5 нафар ўқитувчи (Dr. Prahlad Rao, Dr. Prakash Babu, Dr. Syed Abid Hussain, Dr. Snehalatha ваDr.Syeda Ashrafunnisa) лар юқори малакали фан докторлари ҳисобланадилар.

Учрашув якунида "Sambhram" университетининг Ўзбекистон томонидан ректори Сирож Тавбаев ва олийгоҳнинг Ҳиндистон давлати томонидан ректори Chadrakanth Gowda журналист ва блогерларни қизиқтирган саволлар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдиришди.