Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ижтимоий тармоқлардаги фикрларга ўз муносабатини билдирди

Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ижтимоий тармоқлардаги фикрларга ўз муносабатини билдирди

Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” залида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. 

             

Матбуот анжуманида бошлиқ ўринбосарлари Жасур Бегмурадов, Диёр Хамрақулов, Таълим сифати мониторинги бўлим бошлиғи Жамол Исаков, туман, шаҳар халқ таълими бўлим мудирлари ва ўринбосарлари, ОАВ вакиллари, журналистлар, ташкилотлар матбуот котиблари иштирок этишди. 

Матбуот анжуманида вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишлар режалар хусуцсида тўхталиб ўтди.

Вилоятда жами 569 та таълим ташкилотлари мавжуд, шундан 553 та мактаб(514 та мактаб, 35 та ихтисослашган мактаб ва мактаб-интернати, 4 та махсус мактаб), 14та “Баркамол авлод” болалар мактаби, 1 та малака ошириш ҳудудий маркази фаолият олиб боради.

Жами ўқувчилар сони 258 906 нафар, шундан 100 137 нафари 1-4-синфда, 158 769 нафари 5-11-синфда. Жорий ўқув йилида 22 381 нафар ўқувчилар 9-синфда, 16 672нафар ўқувчилар 11-синфда таълим олади.

Педагоглар сони жами 22 719 нафар, шундан 11 655 нафари (51,3%) аёллар. Тоифаси бўйича 1 357 нафари (6,0 фоиз) олий, 3 863 нафари (17,0 фоиз) биринчи, 5 618 нафари (24,7 фоиз) иккинчи малака тоифасига эга педагоглар. Ўтган йилга нисбатан олий тоифали ўқитувилар сони 922 нафардан 1 357 нафарга (5,9 фоиз),  биринчи тоифали ўқитувчилар сони 3168 нафардан 3 863 нафари (16,7 фоиз) га ошган.

2021 йилда 18 878 нафар битирувчидан 6 277 нафари (33,3%) олий таълим муассасаларига қабул қилинган, бу кўрсаткич сўнгги 3 йилда 4 баробарга, ёки 8,2 фоиздан 33,3 фоизга (+24,7%) га ошган. 

2021 йилда Инвестиция дастурига биноан Жиззах вилоятида жами 26 та мактабларда 158,7 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шундан, 4 та янги мактаб, 13 таси реконструкция қилинди, 9 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, 2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига биноан 18 та мактабларда 49,3 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, шундан, 4 та янги қурилиш, 13 таси реконструкция қилинди ва 9 таси мукаммал таъмирланди.

Натижада 2021 йилда жами 5016 та ўқувчи ўрни янгидан яратилди. Бугунги кунда  Жиззах вилоятида 19 та мактабларни янгидан қуриш, 143 тасини реконструкция қилиш орқали қўшимча ўқув бинолари қуриш  ва 102 тасини мукаммал таъмирлаш эҳтиёжи мавжуд.

2022 йил Инвестиция дастурига асосан Жиззах вилоятида жами 67 та мактабларда 219,0 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган, жумладан 43 та янги қурилиш (шундан 37 та мактаб филиаллари), 16 тасини реконструкция қилиш ва  8 тасини мукаммал таъмирлаш белгиланган8 та спорт заллари қурилади.  Натижада 6 382 та янги ўқувчи ўринлари яратилади.

Матбуот анжумани якунида Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, ижтимоий тармоқлар халқ таълими бўйича ишончсиз манбаларга таяниб тарқатилаётган маълумотларга ўз муносабатини билдирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0


Flag Counter