МИБ 21 млн.сўмдан ортиқ зарарни ундириб берди

МИБ 21 млн.сўмдан ортиқ  зарарни ундириб берди

Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман  судининг 05.01.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор С.М ҳисобидан ундирувчи Қ.М фойдасига 21 миллион 848 минг 600 сўм зарар ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати МИБ Шароф Рашидов туман бўлимига келиб тушади.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи Қ.М фойдасига юқоридаги маблағ тўлиқ ундирилиб тилхат асосида топширилди.

 

Нуриддин Маматкулов - МИБ Шароф Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси