Бош вазир қабулхонасига бир ойда 526 та мурожаат келди

Бош вазир қабулхонасига бир ойда 526 та мурожаат келди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5718-сон Фармони ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жиззах вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар вилоятдаги Бош вазир қабулхоналарига бевосита 205 та, сайёр қабулларда 229 та, Ишонч телефони орқали 78 та, «business.gov.uz» портали орқали 14 та, жами 526 та мурожаатлар бўйича 573 та масалалар қабул қилинди.

Мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг 509 таси қабулхона кўрсатмаси билан мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Уларнинг 242 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланди, 265 таси юзасидан  ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мурожаатларнинг 151 таси  кредит, 62 таси  ер ажратиш, 11 таси  рухсатнома ва лицензиялар олиш, 30 таси инфратузилма тармоқлари (газ, электр, сув, йўл)га уланиш, 49 таси солиқ қонунчилигига оид ва 270 таси бошқа турли масалаларда келиб тушди.

 

Ш.Сулайманов -

Бош вазирнинг Жиззах вилоятидаги Тадбиркорлар

мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири