1 йил алимент тўламаган эди...

1 йил алимент тўламаган эди...

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шахар бўлими иш юритувидаги ФИБ Жиззах туманлараро судининг 29.03.2019 йил кунги ижро ҳужжатига асосан Б.П. ҳисобидан ундирувчи З.П. фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор томонидан 1 йилдан буён 9.670.000 сўм алимент пуллари тўламай келганлиги сабабли, ЖИБ Жиззах шаҳар судининг 28.02.2022 йил кунги қарорига асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 Д.Исомова - МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси