Жиззахда хотин-қизларга таълуқли бўлган янги қонун муҳокамаси ўтказилди

Жиззахда хотин-қизларга таълуқли бўлган янги қонун муҳокамаси ўтказилди

Куни кеча  Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг оддини олиш вилоят марказида, Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари" ҳамда "Хотин-қизларни тайзиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда барча шаҳар (туман) ҳокими ўринбосарлари, Хотин-қизлар қўмитаси раислари, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Халқ таълими, Бандлик бош бошқармалари, прокуратура, "Оила" маркази масъул ходимлари иштирок этишди.

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган мазкур қонуннинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир дейди вилоят ҳокими ўринбосари Хотин қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter