“Заковат”да “Жиззах ҳақиқати” жамоаси ғолиб бўлди

“Заковат”да “Жиззах ҳақиқати” жамоаси ғолиб бўлди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “«Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан бугун Жиззах вилоятидаги таълим масканлари, меҳнат жамоалари ўртасида ушбу интеллектуал ўйинни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, журналистлар ва ахборот хизматлари ходимларидан иборат бўлган жами 6 та жамоа иштирокида ўзаро беллашув ўтказилди.

Мусобақа шартига кўра, иштирокчиларга 20 та савол берилди. Унинг якунларига кўра, “Ахборот хизматлари” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин “Жиззах радиоканали”га насиб қилган бўлса, “Жиззах ҳақиқати” саволларга энг кўп жавоб берган жамоаси сифатида ғолиб бўлди.

 

 

 

 

 

 

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш тадбирида сўз олганлар интеллектуал ўйинларнинг аҳамияти ҳақида гапиришди. Зеро, “Нажот - билимда”.        

 

Дилшод ЭРГАШЕВ - Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси вилоят бўлими масъул ходими