Суд қарори ижроси таъминланди

Суд қарори ижроси таъминланди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 03.02.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “ECOCLIMAT” МЧЖ ҚК ҳисобидан ундирувчи Т. Ф. фойдасига бир йўла бериладиган нафақа пули учун 22.532.327 сўм, ҳар ойлик товон учун 11.183.235 сўм, маънавий зарар учун 5.000.000 сўм ва адвокатлик ҳаражати учун 2.400.000 сўм жами 41.115.562 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 07.02.2022 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23, 86-моддаларига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.           

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ҳисобидан  мазкур қарздорлик тўлиқ ундирилиб ундирувчига ўтказилиши таъминланди ҳамда ижро ҳужжати Қонуннинг 41-модда 1 қисмига асоан тамомланди.