МИБ 14 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни ИНҲА университети фойдасига ҳал қилди

МИБ 14 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни ИНҲА университети фойдасига ҳал қилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 17.11.2021 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б. Ж ҳисобидан ундирувчи ИНҲА Универсетети фойдасига 14.418.047 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 24.12.2021 йилда келиб тушган ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Б. Жнинг барча ҳисоб мол-мулкларига банд солиниб, шу куннинг ўзида қарздорга огоҳлантириш юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 01.03.2022 йилда қарздорлик тўлиқ ундирилишига эришилди хамда шу куннинг ўзида ундирувчи ИНҲА Универсететининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. Ижро ҳужжати амалда ижроси таъминланди.

 

Ш.Қозоқбоев - Давлат ижрочиси