Алиментдан қарздорлик 15 сутка қамоқ билан якунланди

Алиментдан қарздорлик 15 сутка қамоқ билан якунланди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги қарздор Ш.Дўстбеков хисобидан ундирувчи Д.Дўстбекова фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Қарздорга  давлат ижрочилари томонидан  бир неча маротаба алиментдан бўлган 9.505.500 сўм  алимент пулларини ўз вақтида тўлашлиги тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада, қарздор томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўламасдан бўйин товлаб келган.

 Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор Ш.Дўстбековга нисбатан ЖИБ Жиззах шаҳар судининг 10.03.2022 йил кунги  қарорига асосан унга нисбатан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Д.Исомова  - Давлат ижрочиси