Ҳайдовчининг жарималари МИБ орқали ундирилди

Ҳайдовчининг жарималари МИБ орқали ундирилди

Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 06.11.2021 йил, 09.11.2021 йил, 12.11.2021 йил, 16.11.2021 йил ҳамда 17.11.2021 йилдаги маъмурий қарорларига асосан қарздор Э.Ф ҳисобидан ундирувчи давлат фойдасига жами 6.750.000 сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги қарорлари Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига 28.01.2022 йилда келиб тушган. "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Э.Ф.нинг барча мол-мулкларига банд солинган ва шу куннинг ўзида қарздорга огоҳлантириш юборилган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 14.03.2022 йил қарздорлик ундирилишига эришилди ва шу куннинг ўзида ундирувчи Давлат ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. Ҳамда ижро ҳужжат амалда ижроси таъминланди.

 

М.Сунатова - Давлат ижрочиси

скачать dle 12.0


Flag Counter