МЧЖнинг қарзи эвазига хизмат автомашинаси жарима майдонига йўл олди

МЧЖнинг қарзи эвазига хизмат автомашинаси жарима майдонига йўл олди

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро муносабтлар шартнома шартлари асосида амалга оширилади. “Трансйўлқурилиш Жиззах” МЧЖ Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасидан олган қарзини қайтара олмаётган эди.

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 20.09.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Трансйўлқурилиш Жиззах” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фойдасига 570.000.000 сўм  қарз ҳамда давлат фойдасига 15.043.123 сўм давлат божи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувигага келиб тушган эди. Мазкур ҳужжатлар юзасидан қарздор “Трансйўлқурилиш Жиззах” МЧЖга тегишли бўлган давлат рақами 25 707 RAA бўлган Lacetti русумли автотранспорт машинаси қарздорлик эвазига жарима майдончасига жойлаштирилди.

Зохид Адилбаев - Прокуратура бюросининг

  Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси