Фуқарога субсидия олишда кўмаклашилди

Фуқарога субсидия олишда кўмаклашилди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.

12 март куни Пахтакор туманида истиқомат қилувчи 1989 йилда туғилган фуқаро Д.Жабборов (исм фамилияси ўзгартирилган) Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилиб, уй-жой олиш учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам кераклигини маълум қилган.

Ушбу мурожаат Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам Д.Жабборов уй-жойга мухтожлиги ҳамда янги уй-жой олиш учун бошланғич бадални тўлаш имкони йўқлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан туман ДХМга мурожаат қилиниб, фуқаро Д.Жабборовга уй-жой олиш учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам кераклиги маълум қилинган.

Шундан сўнг, Пахтакор туман ДХМ томонидан фуқаро Д.Жабборовнинг аризасига кўра мурожаатни кўриб чиқиш учун тегишли комиссияга юборилган.

Комиссия томонидан 2022 йил 17 март куни Д.Жабборовга ижобий хулоса берилиб, уй-жой олиш учун 30 млн. сўм миқдорда пул маблағлари ажратиб берилди.

И.Хусанова - Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ