«Эски шаҳар буюм савдо комплекси» АЖда электр қурилмаларининг техник ҳолати талабга жавоб берадими?

«Эски шаҳар буюм савдо комплекси» АЖда электр қурилмаларининг техник ҳолати талабга жавоб берадими?

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Оққўрғонлик маҳалласида жойлашган «Эски шаҳар буюм савдо комплекси» АЖ Жиззах вилоятидаги йирик бозорлардан бири ҳисоблансада, бозор ҳудудидаги савдо дўконлари, умумий овқатланиш шаҳобчаларини электр таъминоти билан таъминлайдиган трансформатор пунктидан чиқувчи талабга жавоб бермайдиган ҳар-хил турдаги кабеллар билан тартибсиз тортилган бўлсада электр энергияси билан таъминланмоқда.

Бу эса ўз навбатида бозордаги сотувчи ва харидорларнинг ҳаётига хавф соладиган даражада эканлигини англатади.

Бозор маъмурияти томонидан профилактика ишларини ўз вақтида ва сифатли бажармаганлиги натижасида бозорда мунтазам равишда электр энергияси таъминотидаги узилишлар бозор ҳудудидаги тадбиркорларнинг асосли эътирозларига олиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12-январдаги 22-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га қатъий амал қилишларингизни сўраймиз.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати