Жиззах вилоятида оилавий корхона раҳбаридан пул талаб қилган лойиҳачи ва мудир ушланди

Жиззах вилоятида оилавий корхона раҳбаридан пул талаб қилган лойиҳачи ва мудир ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан “K.L.” оилавий корхана раҳбарининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Шароф Рашидов тумани газ таъминоти бўлими лойиҳачиси М.А. қолипли нон ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2,8 млн сўмни, шунингдек, Жиззах вилояти Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси лаборатория мудири У.У. эса ушбу фаолият тури билан шуғулланиш учун мувофиқлик сертификатини танишлари орқали тайёрлаб бериш эвазига тадбиркордан 2,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.