Замонавий давлат хизматчисини тарбиялаш мактабдан бошланади

Замонавий давлат хизматчисини тарбиялаш мактабдан бошланади

Мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

“Китоб — билим манбаи” - бу исбот талаб қилмас ҳақиқат. Зеро, инсон билимни асосан китоб орқали олади, унинг тарбияси ҳам китоб ёрдамида шаклланади. Ёшларимиз бадиий адабиётларни ўқиганда, уларнинг дунёқараши кенгаяди, ҳаётга муносабати ўзгаради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали ва Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабига 200 дан ортиқ бадиий китоблар ва 10 турдаги спорт анжомларини ёшлар учун ҳадя қилдилар.

Мактабда спортнинг таеквандо ITF йўналиши мураббийи Акмалжон Қўчқоров ҳозирда қўл остида 60 нафар шогирдлари мунтазам равишда шуғулланаётганлигини, уларнинг 11 нафари Осиё, 12 таси Ўзбекистон чемпионлари эканлигини фахр билан таъкидлади.

Мактабнинг ёш чемпионлари томонидан тадбир иштирокчилари учун кўргазмали чиқишлар қилинди.

 

Бахтиёр Бобояров

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали етакчи инспектори