“Инсон қадри учун” тамойили асосида 4-сектор томонидан саҳоват тадбири уюштирилди

Инсон қадрининг қирралари кўп. Шулар ичида энг асосийси – юрт тинчлиги ва шу олий саодатнинг рамзи саналмиш оилалар хотиржамлиги саналади.
Шунинг баробарида имконияти чекланган инсонлар учун саховат кўрсатиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш ҳам кун тартибидаги масаладир.
Бугун Жиззах вилоят ДСБ масъул бўлган 4-сектор кўмагида Жиззах шаҳридаги Сайилжойи маҳалласида жойлашган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига бориш йўллари тўлиқ таъмирланди. Солиқчилар қутлуғ рамазон ойида «Инсон қадри учун» шиори остида 5 нафар имконияти чекланган шахсларга ногиронлик аравачаларини топширдилар.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
Ўхшаш янгиликлар:

Жиззахда ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олинди (видео)
Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Қизил ярим ой жамияти вилоят ташкилоти ҳамкорлигида “Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!” шиори остида вилоятдаги ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олиниб, уларга санитар-гигиена тўпламлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва

Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат
Сиз-у биз яшаб турган жамиятда инсон шаъни ва манфаати ҳар нарсадан устун. Ўз номига муносиб саховатпешалик тамойиллари асосидаги эзгулик ва яхшиликка йўғрилган мақсадли ишлар юрт тинчлиги, фарзандларимизнинг ёрқин келажагини таъминлашга қаратилгандир.

Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида хайрли ташаббуслар давом эттирилмоқда.

Жиззахда "#Yoshlarga_20_imkon” лойиҳаси доирасида вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да “#Yoshlarga_20_imkon” лойиҳаси ва вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

Пахтакорда 4- сектор томонидан ўтказилган сайёр қабулда тоза ичимлик суви таъминоти борасида кўплаб мурожаатлар тушди
4-сектор раҳбарлари томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар «Ҳаракатлар стратегияси»нинг беш тамойили доирасида амалга оширилаётган ишлар мазмун-моҳиятида аввало, инсон омили энг олий қадрият сифатида эътироф этилиб, аҳолининг турмуш тарзини янада юксалтиришга,
Қолдириладиган изоҳнинг минимал миқдори - 50 та белгидан кам бўлмаслиги керак. Фикрлар модерациядан ўтади