Жиззахга келган даҳшатли сел оқибатлари (фото)

Жиззахга келган даҳшатли сел оқибатлари (фото)

Куни кеча Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиши кузатилганди.

Ҳодиса оқибатлари суратлари кенг оммага тақдим этилди. 

Ушбу тасвирлардан кўриш мумкинки, сел аҳоли яшаш манзилларига яхшигина зарар етказган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеаларга аномал ёғингарчилик сабаб бўлган. Метеорологлар маълумотига кўра, биргина Ғаллаорол туманига икки соатда 31.5 мм атрофида ёғин тушган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фориш туманида тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлганини ҳам тасдиқлади.