Селдан зарар кўрган фуқароларга кийим-кечак ва озиқ-овқат етказиш бошланди

Селдан зарар кўрган фуқароларга кийим-кечак ва озиқ-овқат етказиш бошланди

20-апрель куни кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келди.

Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди.

Айни пайтда, Жиззах вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан селдан зарар кўрган Фориш тумани аҳолисига кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда.