Кредитдан қарздорлик тўланмагани учун автомашина аукционга чиқарилди

Кредитдан қарздорлик тўланмагани учун автомашина аукционга чиқарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 25.02.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор С.Ж.  ҳисобидан ундирувчи АТБ “Алоқа банк ” фойдасига 68.757.552 сўм ундириш тўғрисидаги суд буйруғи Жиззах шаҳар Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ихтиёрий тўлаши учун 15 кунлик муддат берилган. Қарздор берилган муддат ичида кредит қарзини тўлаш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмади. Давлат ижрочиси ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бориб ўрганганида қарздорга тегишли бўлган NEXIA 3 русумли автомашинаси борлиги аниқланган. Шу жойнинг ўзида автомашина дарҳол хатланиб сақлаш учун жарима майдончасига олиб борилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги ПҚ-3149 сонли қарори билан “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси орқали автомашинани сотиш чоралари кўрилмоқда.

 

                       Б.Ботиров - Давлат ижрочиси