Бугун Ийд Рамазон муносабати билан республикамиз бўйлаб ҳашар ўтказилди

Бугун Ийд Рамазон муносабати билан республикамиз бўйлаб ҳашар ўтказилди

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. 

Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Мазкур тадбирда ёшу-кекса отахонларимиз иштирок этиб, фарзандлару, набираларга халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадриятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш берадилар. 

Республикамизда Ийд Рамазон муносабати билан бугун 30 апрель куни хайрия ҳашари сифатида эълон қилинишида ҳам катта маъно бор. Айни баҳор кунлари маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида эрта тонгдан бошлаб хайрия ҳашарлари ташкил этилиб, унда халқимизнинг барча қатлами фаол иштирок этмоқда. 

Жиззах вилоят давлат солии бошқармасида ҳам хайрия ҳашарига ўзгача ҳозирлик кўрилди. Мазкур тадбир баҳона бошқарма ва унинг ҳудуди инспекцияларининг ҳудудларида ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш ишлари бажарилди. 

Эътиборли томони шундаки, мазкур тадбирда бошқарманинг ҳар бир ходимлари алоҳида намуна кўрсатиб, бинонинг кириш йўлаклари ва кўча ҳудудларида уюшқоқлик билан хайрия ҳашарида қатнашдилар. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва дарахтларга шакл бериш ишлари сифатли ташкил этилди. 

Албатта, бу каби хайрия тадбирлари барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакллантириши билан аҳамиятлидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

Маълумотларга кўра бугунги ҳашар давомида мамлакатимиз бўйлаб 15 минг гектардан ортиқ ерни ободонлаштириш, 6 минг километрдан ортиқ суғориладиган ариқ ва каналларни тозалаш, 1 миллионга яқин мевали ва манзарали кўчатлар ва 2 миллиондан ортиқ гуллар экиш, 5 мингта кам таъминланган оиланинг уйларини таъмирлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, тўққиз мингдан зиёд кам таъминланган оила ва уч мингдан зиёд ёлғиз кексалар моддий ёрдам олади. Бунинг учун 3 миллиард сўм ажратилади.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0


Flag Counter