Фориш туманида давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди


Фориш туманидаги Э.Камолов номли маҳаллада тадбиркор Нуриддин Эрхонов томонидан имтиёзли кредит ҳисобига давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўз бағрига маҳалланинг 70 нафар ўғил-қизларини олган «Ширинтойлар макони» деб номланган ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасасида келажагимиз эгаларининг баркамол инсонлар бўлиб улғайиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг ишга туширилиши натижасида 8 та янги иш ўрни яратилди.

Маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирокида «Ширинтойлар макони» нодавлат таълим муассасасининг очилишига доир тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Исмоилова, меҳнат фахрийси Авазхон Бегиев, вилоят Кенгаши депутати Бозоргул Тўраева, туман мактабгача таълим муассасалари мудири Муқаддас Исломовалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ўғил-қизларимизнинг баркамол инсонлар бўлиб улғайтириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг