Пешағордаги сел келтирган зарар миқдори аниқланмоқда. Аҳолидан тезкор штабга мурожаат қилиш сўралмоқда

Пешағордаги сел келтирган зарар миқдори аниқланмоқда. Аҳолидан тезкор штабга мурожаат қилиш сўралмоқда

4 май кунги ёғингарчилик Зомин туманининг бир қатор қишлоқ ва маҳаллаларига катта талофат етказганидан хабарингиз бор. Айни пайтда вилоят фавқулодда вазиятлар куч ва тизимлари ушбу ҳудудда селдан жабр кўрганларга амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.  

Вилоят ФВБ, Зомин тумани ҳокимлиги, туман 2-сектори ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан  сув тошқинидан жабрланганлар хонадонлари ўрганилиб, зарар миқдори аниқланди. Улар учун зарур буюмлар ва озиқ-овқатлар ҳудудда ташкил этилган махсус омборда тўпланди. 

 

 

 

 

Сел тошқини натижасида халқ ва қишлоқ хўжалиги объектлари, аҳоли хонадонлари катта миқдорда жабр кўрди. Уларни бартараф этиш мақсадида масъуллар туну-кун иш ташкил этиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланмоқда. Туман ҳокими ёрдамчиси Бобур Умурзаковнинг айтишича, ҳозирда махсус қутқарув-ёрдам штаби ташкил этилган. Фуқаролар 1050 қисқа рақами орқали ёки (95)504-10-50 рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин. 

Хайрия қилмоқчи бўлганлар, "Ёшлик" МФЙ ҳудудидаги 5-мактабда ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига кундалик эҳтиёж учун зарур воситаларни етказиб беришлари сўралади.
Кутилмаган офатдан зарар кўрган ватандошларимизга тезкорлик билан кўрсатиладиган ҳар қандай ёрдам катта аҳамиятга эга.