“Халқаро ер куни” муносабати билан ташкил этилган танловда ғолиб бўлган Жиззахлик ёш мусаввирларни вилоят МТБ раҳбари тақдирлади

“Халқаро ер куни” муносабати билан ташкил этилган танловда ғолиб бўлган Жиззахлик ёш мусаввирларни вилоят МТБ раҳбари тақдирлади

Хабарингиз бор, Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан “Халқаро ер куни” муносабати билан “Табиат болалар нигоҳида” мавзусида мактабгача ёшдаги болалар томонидан чизилган расмлар танловининг вилоят ва республика кўргазмаси ташкил этилган эди.

“Халқаро ер куни” муносабати билан мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” мавзусида мактабгача ёшдаги болалар томонидан чизилган расмлар танловларини ўтказиш ҳамда республика кўргазмасини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомга кўра жорий йилнинг 1-10 апрел кунлари ҳудудий бошқарма босқичи ўтказилиб, муносиб номзодлар танлов ва кўргазманинг Республика босқичига иштирок учун юборилганди.

Жиззах вилоятида танловнинг қуйи босқичларида иштирок этиб, Республика босқичигача етиб келган 3 нафар ёш мусаввирлар Жиззах шаҳар 14-сон ДМТТ тарбияланувчиси Дурдона Ортиқова ("Жозибадор гуллар" номинацияси), Дўстлик туман 18-сон ДМТТ тарбияланувчиси Малика Мирзамиддинова ("Ер ва сув" номинацияси) ва Бахмал тумани 19-сон ДМТТ тарбияланувчиси Фарзона Ортиқова ("Менинг қишлоғим" номинацияси) ғолибларига бошқарма бошлиғи Феруза Солиева томонидан Жиззах шаҳридаги 36-сон ДМТТда Мактабгача таълим вазирининг эсдалик совғалари топширилди.

  Вилоят мактабгача таълим бошқармаси Aхборот хизмати

скачать dle 12.0


Flag Counter