Моддий зарар нақд пул кўринишида ундирилди

Моддий зарар нақд пул кўринишида ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Н.А. ҳисобидан ундирувчи А.Қ. фойдасига 74 383 000 сўм моддий зарар ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.А. ҳисобидан ундирувчи А.Қ. фойдасига моддий зарар тўлиқ нақд пул шаклида ундирилиб берилди. Шу сабабли, юқорида кўрсатилган ижро иши иш юритишдан тамомланди.

И.Абдуллаева - Давлат ижрочиси