“Жиззахдонмахсулотлари” АЖ МИБ аралашуви билан кечиккан иш ҳақларини тўлашга мажбур бўлди

“Жиззахдонмахсулотлари” АЖ МИБ аралашуви билан кечиккан иш ҳақларини тўлашга мажбур бўлди

Кўп ҳолларда айрим ташкилот ходимлари турли молиявий қийинчиликлар ёки турли хил вазиятлар туфайли иш ҳақи кечикиши ёки умуман иш ҳақи ололмасликлари туфайли турли хил низоли вазиятлар юзага келади. Шундай ҳолларда, ходим иш ва иш берувчи ўртасидаги низоли вазит суд органлари томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ ҳисобидан  Й.Б фойдасига 36 100 156 сўм иш ҳақи ундириш кўрсатилган.

Ҳужжат ижроси юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 36 100 156 сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилиб, ушбу ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

 

Б.Пардаев - Давлат ижрочиси