5000 доллар давлат фойдасига мусодара қилинди

5000 доллар давлат фойдасига мусодара қилинди

Жиноят ишлари буйича Зомин туман судининг ижро ҳужжатига асосан ашёвий далил тариқасида олиниб вақтинча сақлаш учун Ипотека банкнинг Жиззах филиалига топширилган 5000 АҚШ долларини давлат фойдасига мусодара қилиш бўйича ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган. Ҳозирда ушбу пул маблағини давлат бюджетига тўлиқ ўтқазиш таъминланди. Маблағ Марказий банкнинг шу кундаги курси асосида ҳисоб-китоб қилинганда 55 миллион 750 минг сўмни ташкил этди.

 

Х.Вадитов – Давлат ижрочиси