Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙда аҳоли йиғин раисини сайлади

Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙда аҳоли йиғин раисини сайлади

16 майдан бошлаб мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланди. Бугун Жиззах шаҳар 4-сектор ҳудудида жойлашган А.Темур маҳалласида саййлов бўлиб ўтди. Халқ вакиллари олдида 3 нафар номзод ўзларининг дастурларини эълон қилдилар. Шундан сўнг номзодларга овоз бериш жараёни бошланди. Саноқ комиссияси томонидан халқ вакиллари берган овозлар ҳисобига кўра Олим Сувонов энг кўп овоз билан МФЙ раиси лавозимига сайланди.

 

 

 

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати