Жиззахда ҳудудий давлат идораларининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ахбороти эшитилди

Жиззахда ҳудудий давлат идораларининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ахбороти эшитилди

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Исмаилов Дилмурод Махмудович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси

Унда Жиззах вилоятида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари раҳбарларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилди.

Мажлисда сенаторлар, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда таъкидланганидек, ҳудудий идоралар томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари билан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари ижросини таъминлаш чоралари кўрилган.

Тухташева Умида Абдиловна – Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари

Вилоятда 2021 йил ва жорий йилнинг 4 ойи мобайнида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ҳудудий давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жами 2 мингдан ортиқ учрашув, семинар ва давра суҳбати ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари орқали 3 мингга яқин чиқишлар қилинган.

Бундан ташқари, вилоятда қайд этилган коррупцияга оид жиноятлар бўйича “Коррупция-тараққиётга ғов”, “Жиноят ҳақиқати ва адолати” ҳамда “Вазият-24” номли туркум кўрсатувлар тайёрланиб, маҳаллий ва марказий телеканаллар орқали эфирга узатиб келинган.

Суярова Санобар Зарфуллаевна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Жиззах шаҳридаги “Умид” мактаб интернати директори

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2021 йил 17 сентябрдаги 5-сонли йиғилиш баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида  2021 йилнинг 6 октябрь куни Жиззах вилояти коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг биринчи таъсис йиғилиши ташкил этилиб, унда 38 нафар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзолари тасдиқланди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан белгилаб берилган вазифалар, ҳудудий кенгаш иш режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ва самарали ишлар амалга оширилди. Йиғилишлар, давра суҳбатлари, мулоқотлар, танловлар ўтказилди.

Хусусан, 2021 йилнинг 27 октябрь куни халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Махмудова Озода Жавлоновна – Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

2021 йил 7 декабрь куни Жиззах шаҳридаги “Sambhram” университетида “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупция жамият кушандаси” мавзусида кўрик-танлов якунларига бағишланган тадбир ўтказилди.

2022 йил 22 апрель куни Жиззах вилоят телевидениясида вилоятда Коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди. 2022 йил 11 май куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессиясида Жиззах вилояти коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 2022 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ҳамда рейтинг баҳолаш мезонлари ижросини таъминлаш мақсадида “Коррупциясиз соҳа” йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича Жиззах вилоят прокурори ва Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳисоботлари эшитилди.

Шу билан бирга, сенаторлар ва депутатлар томонидан вилоятда ҳудудий давлат идоралари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларга қарамасдан, бу соҳадаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг батамом олдини олишда айрим камчиликлар танқид қилинди.

Жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш борасида ўзаро ҳамкорлик ва самарали ижтимоий шериклик тўғри йўлга қўйилмаган.

Натижада Жиззах вилоятида коррупцион ва мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2021 йилда 281 тани,жорий йилнинг 4 ойида эса 64 тани ташкил этган.

Коррупцион жиноятлари учун жавобгарликка тортилган шахсларнинг 237 нафари ўзлаштириш ва растрата, 38 нафари фирибгарлик, 25 нафари пора олиш, 13 нафари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиш, 5 нафари пора бериш ҳамда 6 нафари бошқа тоифадаги жиноятларни содир этган.

Вилоятда бюджет буюртмачилари томонидан давлат харидларига оид эълонларнинг “dxarid.uz” махсус ахборот порталига жойлаштирилганлиги ўрганилганда қиймати 8,3 млрд сўмлик 20 та танлов бўйича қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Рахмонқулов Акрам Худоёрович – Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича” доимий комиссия аъзоси

Мажлисда ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, истиқболдаги вазифаларга урғу берилди.

Хусусан, порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби ҳолатлар, коррупциянинг барча кўринишларига барҳам беришда турли идоралар ва аҳоли орасида тарғибот ишларининг самардорлигини ошириш, идоралар фаолиятининг молиявий натижаларини очиб берадиган, коррупцияга қарши чораларни ошкор этишни таъминлайдиган механизмларни жорий этиш бўйича ички назоратни йўлга қўйишни таъминлаш, давлат органлари ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш каби таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Қўшма мажлисда муҳокама қилинган масала бўйичатегишли қарор қабул қилинди.

скачать dle 12.0


Flag Counter