» » Вилоят давлат хизматлари бошқармаси эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам берди

Вилоят давлат хизматлари бошқармаси эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдам берди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Пахтакор туман ДХМ ходимлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун қурилаётган уйлар учун имтиёзли кредит олишга кўмаклашдилар. Тўртта хонадон вакиллари учун кўрсатилган давлат хизматлари мобайнида уларнинг оилавий шароитлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Хонадон вакилларининг айримларида кадастр ҳужжатлари умуман мавжуд бўлмагани ҳолда, яна бир қанча оилалар вакиллари шаръий никоҳ асосида яшаб келаётганлиги аниқланди. Ҳозирда ДХМ ва ФҲДЁ ходимлари томонидан бир қатор оилаларнинг никоҳи расмийлаштириш жараёни кетмоқда. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари йўқ шахсларга эса гувоҳномалар берилди. Кредит олишга эҳтиёжмандларга гаров таъминоти расмийлаштириб берилмоқда.

Айни пайтда Пахтакор туманида ҳам аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун барча куч ва имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда. Зеро Жиззах вилоятининг Дўстлик, Мирзачўл туманларидан кейин “Илғор ҳудуд” дастури доирасида Пахтакор туманидаги барак  уй-жойларда истиқомат қилган 900 дан ортиқ оилаларга туман марказидан узоқ бўлмаган “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 19,0 гектар ва “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан 4,2 гектарда 620 та замонавий уй-жойлар, мактаб, боғча, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши давом этмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР