Давлат фойдасига жарима ўз вақтида тўлаб берилди

Давлат фойдасига жарима ўз вақтида тўлаб берилди

 Бюронинг Пахтакор туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг ижро варақасига асосан фуқаро “Г.К” ҳисобидан давлат фойдасига 27.000.000 сўм жиноий жарима ундириш белгиланган.

Бюронинг Пахтакор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтиришлар давомида фуқаро “Г.К” белгиланган жиноий жарима тўловини мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилишидан олдин оқибатларини билган ҳолда ихтиёрий равишда тўлиқ тўлаб берди ва ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан ижроси амалда тўлиқ таъминланди.