Жиззахда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳаркатланувчи инновацион ўйинчоқлар кўргазмасини ташкил этди

Жиззахда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳаркатланувчи инновацион ўйинчоқлар кўргазмасини ташкил этди

Болалар бизнинг жону жаҳонимиз, улар эртамиз эгалари. Ўзбек халқи азал – азалдан болажон халқдир. Шу боисдан 1950 йилдан буён ҳар йилли 1-июн санаси Ўзбекистонда ҳам “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" сифатида кенг нишонланади.

Куни кеча шаҳримизнинг “Ўрда” екологик боғида болалар учун байрам томошалари, кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.

Aҳамиятлиси, Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси жамоаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳаркатланувчи инновацион ўйинчоқлар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирни кузатар экансиз болажонлар томонидан намойиш этилган спорт чиқишлари, янгиликларга асосланган ҳолда тарбиячилар томонидан яратилган инновацион ўйинчоқлар, турли танлов – мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган болажонларни кўриб тасаннолар айтасиз.

Aйниқса, тадбир давомида Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармасининг мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ва сайлда иштирок этаётган болажонларга улашилган совғалари болаларни янада руҳлантириб, байрам кайфиятига кайфият қўшди.

Тинч диёрда камол топаётган, кўзлари порлаб турган миттивойлар байрам сайлларида дилдан яйрадилар. Уларнинг кўзларида қувонч, ота-оналар қалбида шукроналик кайфияти суҳбатларда ўз ифодасини топди.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси Aхборот хизмати